Қозоғистонга янги локомотивлар қаердан келтирилади

ASTANA. Kazinform - ҚР Транспорт вазирлиги мамлакатда йўловчи вагонлари ва локомотивлар тақчиллиги қандай ҳал этилаётганини тушунтирди.

поезд локомотив
Фото: КТЖ

Айни пайтда паркда 1807 та локомотив мавжуд бўлиб, уларнинг эскириш даражаси 61 фоизга яқин.

“Локомотив паркининг эскиришини камайтириш мақсадида 2024 йилда 185 таси сотиб олинди, жумладан, 44 таси электровоз ва 141 таси тепловоз, шу жумладан 20 таси манёвр тепловоз харид қилинди. 2025 йилда 200 та локомотив харид қилиш режалаштирилган. Локомотивлар LKZ (Wabtec), EKZ (Alstom), CRRC (ХХР) заводларида ишлаб чиқарилади. 2024 йилда Хитойда ишлаб чиқарилган 200 та локомотив (CRRC), шу жумладан 100 таси манёвр ва 100 таси магистрал локомотивларни етказиб бериш бўйича шартнома имзоланди. Ушбу келишув доирасида 2025 йилда 94 та ва 2026 йилда 36 та етказиб бериш ҳисобга олинган”, - дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2023 йилда “ҚТЖ-ЖТ” МЧЖ ва “Брянск машинасозлик заводи” АЖ ўртасида “2ТЭ25КМ” серияли сертификатланган 50 та магистрал тепловоз харид қилиш бўйича шартнома тузилиб, тўлиқ ҳажмда етказиб берилди.

“Айни пайтда йўловчи вагонлар сони 2 667 тага етиб, эскириш даражаси 44 фоизни ташкил этяпти. 2023 йилда 118 та йўловчи вагонлар, шу жумладан, 11 та ногиронлиги бўлган шахсларга мўлжалланган вагон харид қилинди. 2024 йилда 143 та вагон харид қилинган бўлиб, улардан еттитаси ногиронлиги бўлган шахслар учун яроқли ҳолга келтирилди. Шунингдек, юқорида тилга олинган вазирлик маълумотларига кўра, “ЗИКСТО” АЖ билан 157 та вагон, жумладан, махсус купега эга 14 та вагон харид қилиш бўйича шартнома имзоланган”, - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар