Қозоғистонга визасиз ташриф буюрадиган давлатлар сони ортади

None
ASTANА. Кazinform – ҚР Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов ички туризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларга тўхталди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбари туризмни ривожлантириш масалаларига алоҳида урғу берди. Курорт ҳудудлари инфратузилмасини яхшилаш мақсадида автомобиль йўллари қурилиши олиб борилмоқда. Шу билан бирга, курорт ҳудудларини мобил алоқа билан 100 фоиз қамраб олиш қўлга олинади. Албатта, бу ишларни амалга ошириш қўшимча маблағ талаб қилади. Шу муносабат билан аҳоли пунктларидан ташқаридаги ва миллий боғлар ҳудудидаги туристик объектлар инфратузилмасини ривожлантиришни маҳаллий ҳокимликлар ваколатига ўтказиш зарур. Шунингдек, туристларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, соҳа мутахассисларини тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга», — деди Асхат Оралов Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, ички туризм саноатини рақамлаштириш йўналишидаги ишлар давом эттирилади.

«Биз меҳмонхоналарни 100 фоиз «еQonaq» тизими билан қамраб оламиз, гидлар хизматини рақамлаштирамиз ва «Kazakhstan.travel» порталини модернизация қиламиз. Бундан ташқари, хорижлик сайёҳлар учун қулай иқлим яратилади. Визасиз давлатлар рўйхатини 100 тага етказиш (2022 йилда 79 та давлат) ва янги тўғридан-тўғри рейсларни очиш масаласи ишлаб чиқилмоқда», - деди вазир.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram