Қозоғистонга ўнг рулли автомашиналарни қисмларга бўлиб олиб кириш тақиқланади
ҚР Саноат ва қурилиш вазири буйруғи билан Қозоғистонга ўнг рулли автомобиллар олиб кириш чекланади, деб хабар беради Каzinform.

“Қозоғистон Республикасининг “Савдо фаолиятини тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 2-банди ва 18-моддаси 1-бандининг 2-тармоғи, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги Шартноманинг 29 ва 47-моддалари, шунингдек, 2014 йил 29 майдаги Евроосиё иқтисодий иттифоқ тўғрисидаги Шартномага 7-илованинг 10-қисмига мувофиқ рулнинг ўнг томонида жойлашган енгил автомобилларнинг Қозоғистон Республикаси ҳудудига демонтаж қилинган шаклда киришини олти ой муддатга тақиқлайман”, – дейилади ҳужжатда.
Ушбу рўйхатга фақат айрим турдаги транспорт воситалари киритилмаган:
- мотоцикл услубидаги ўриндиқли, иккита олд ғилдиракли қўлда бошқариладиган, йўлсиз жойларга мос шинали, автомат ёки механик узатмалар қутиси билан жиҳозланган икки ёки тўртта ҳаракатлантирувчи ғилдиракли юқори ҳаракатчан автотранспорт воситалари;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1000 см³ дан ортиқ, лекин 1500 см³ дан ошмайдиган;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1500 см³ дан ортиқ, лекин 3000 см³ дан ошмайдиган;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 3000 см³ дан ортиқ;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1500 см³ дан ошмайдиган;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 1500 см³ дан ортиқ, лекин 2500 см³ дан ошмайдиган;
- Двигатель цилиндрларининг иш ҳажми 2500 см³ дан ортиқ;
- ташқи электр манбасига уланиш орқали зарядланадиганлардан ташқари, учқун билан ёнувчи пошеньли ички ёнув двигатели ва электр двигатели билан ҳаракатланувчи транспорт воситалари.
Ушбу буйруқ биринчи расмий эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.