08:49, 16 Май 2023 | GMT +5
Қозоғистонга уч ойда 7,6 минг киши кўчиб келган
ASTANA. Kazinform – 2023 йилнинг биринчи чорагида Қозоғистонга бошқа давлатлардан 7,6 минг киши кўчиб келган, 2,6 минг киши эса мамлакатни тарк этган, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб.
Бу даврда мамлакат ичидаги миграция 10,9 фоизга ошди.
«Ҳудудлараро миграция бўйича аҳоли миграциясининг ижобий салдоси республиканинг 4 та вилоятида шаклланди: Алмати (6 782 киши), Астана (6 443 киши), Чимкент (241 киши) ва Алмати вилояти (223 киши). 2023 йил январь-март ойларида мамлакатга кўчиб келганлар сони 7680 нафарни, мамлакатни тарк этганлар сони эса 2664 нафарни ташкил этди.
Миграция салдоси 5016 кишини ташкил этди.
2022 йилнинг мос даврига нисбатан Қозоғистонга келганлар сони 87 фоизга ошган, кетганлар сони эса 49,6 фоизга камайган», – дейилади хабарда.
Мамлакатнинг асосий миграция алмашинуви МДҲ давлатлари ўртасида бўлган: келганлар улуши 90 фоизни, кетганлар улуши эса 69,5 фоизни ташкил этади.