Қозоғистонга таълим олиш учун келаётган россияликлар сони кескин ошиши мумкин – Фан ва олий таълим вазири

NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек у раҳбарлик қилаётган вазирлик Россиядан Қозоғистонга ўқиш учун катта миқдордаги фуқаролар оқимини кутаётганини маълум қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

«Биз у ердан ўқишни давом эттириш учун келаётган ватандошларимизнинг ҳам катта оқимини кутмоқдамиз. Бу ерга келиб, таълим олиш имкониятини излаётган Қозоғистон ва бошқа мамлакатлар фуқаролари кўп бўлади. Бу, биринчи навбатда, Россиянинг 11 апрелдан бошлаб Болония жараёни ташкилотидаги аъзолигини тўхтатиши билан боғлиқ. Мамлакатимиз эса бу ташкилотга ҳамраисликни 1 апрелда қабул қилди. 5-6 октябр кунлари Нур-Султанда катта анжуман бўлиб ўтади. Вазир сифатида мен Болония жараёни ташкилотининг ҳамраиси ҳисобланаман. Шунинг учун бизда шундай прогноз бор. Аммо биз ҳали катта оқимни кўрмаяпмиз. Жимгина тайёрланамиз», - деди вазир.

Шунингдек, у Қозоғистонга Россия Федерациясидан қанча абитуриент ҳужжат топширгани ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.

«Ҳозирча бундай маълумотлар йўқ. Биз секин-аста шундай ҳолатга тайёрланяпмиз. Россияда таҳсил олаётган фуқароларимиз ҳам қайтиши мумкин», - деди Саясат Нурбек.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар