Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими рекорд даражадаги 6,1 миллиард долларни ташкил этди

ASTANA. Kazinform – БМТнинг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси ҳисоботига кўра, Қозоғистонга тўғридан-тўғри инвестициялар оқими сўнгги 5 йил ичида рекорд даражадаги 6,1 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 83 фоизга кўп. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси 20022 йилги Жаҳон инвестиция ҳисоботини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, Қозоғистонга соф тўғридан-тўғри инвестициялар оқими сўнгги 5 йил ичида рекорд даражадаги 6,1 миллиард долларни ташкил этди, бу 2021 йилга нисбатан 83 фоизга кўп. Шуни таъкидлаш керакки, Марказий Осиёга соф тўғридан-тўғри инвестициялар оқими 39 фоизга ўсди ва 10 миллиард долларни ташкил этди, шундан 61 фоизи Қозоғистон ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, денгизга чиқиш имкони бўлмаган 32 та ривожланаётган мамлакатларда соф тўғридан-тўғри инвестициялар ҳажми 6 фоизга ошган, улар орасида Қозоғистон ҳам етакчи ҳисобланади. Кейинги ўринларда Эфиопия, Ўзбекистон ва Мўғулистон бормоқда», – деди Айбек Смадияров брифингда.

Бундан ташқари, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакилининг маълумотларига кўра, Қозоғистон 2015-2022 йилларда қайта тикланадиган энергия лойиҳасига соф инвестицияларни жалб этиш бўйича дунёнинг ривожланаётган иқтисодиёти бўйича 5-ўринни эгаллаган. Бу 56,3 миллиард АҚШ долларини ташкил этади.

Муаллиф: Арайлим Мурат

Сўнгги хабарлар