Қозоғистонга сармоя киритган хорижликлар иммиграцион виза ва 10 йил яшаш учун рухсатнома оладилар

None
ASTANА. Кazinform – Мамлакат иқтисодиётига 300 минг доллардан ортиқ сармоя киритган хорижий фуқароларга иммиграцион визалар берилади. Бу ҳақда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги Миграция қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Илёс Испанов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Давлат раҳбари Ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилишида хориждан бизнес сармояларини жалб қилиш масаласини кўтарди. Шу муносабат билан, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, хорижий тадбиркорлик субъектларини янада кўпроқ жалб этиш мақсадида жараённи соддалаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда. Аниқроқ айтадиган бўлсак, Қозоғистон иқтисодиётига 300 минг доллардан ортиқ сармоя киритган хорижий фуқароларга янги, яъни иммиграцион визани расмийлаштириш», - деди Илёс Испанов Марказий коммуникациялар хизмати майдонида ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, иммиграцион визани олган хорижликларга мамлакатда 10 йилгача яшаш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳужжат бериш масаласи кўриб чиқилмоқда.

«Бизда хориж фуқароларига инвестиция визалари бериш учун кенг имкониятлар мавжуд. Чунки улар мамлакатда янги иш ўринлари яратиб, ғазнага солиқ тўлайдилар», - дейди у.

Бунгача Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги вакили мамлакатга хорижий ишчи кучини жалб қилиш ҳолати билан таништирган эди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар
telegram