Қозоғистонга рули ўнг томонда ўрнатилган автомашиналарни қисман олиб киришга қўйилган тақиқ узайтирилди
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонга рули ўнг томонда ўрнатилган автотранспорт воситаларини қисмларга ажратилган ҳолда олиб кириш яна 6 ойга тақиқланади. Бу ҳақда Саноат ва қурилиш вазири Қанат Шарлапаевнинг буйруғи Ashyq НҲА порталида эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йил январь ойида Қозоғистонга рули ўнг томонда ўрнатилган автотранспорт воситаларини қисмларга ажратилган ҳолда олиб кириш вақтинчалик тақиқланган эди.
“Рули ўнг томонда ўрнатилган енгил автомобилларни Қозоғистон Республикаси ҳудудига қисмларга ажратилган ҳолда олиб кириш олти ой муддатга тақиқлансин”, — дейилади янги буйруқ матнида.
Буйруқнинг тушунтириш хатида, лойиҳани қабул қилишда кутилаётган ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий ва бошқа оқибатлар ҳисобга олинмаслиги кўрсатилган.
Лойиҳа 2 августга қадар жамоатчилик муҳокамасига тақдим этилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили Қозоғистонга рули ўнг томонда ўрнатилган автотранспорт воситаларини олиб кириш тақиқланиши ҳақида хабар берилган эди.