Қозоғистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг қўшимча 4 млн дозаси етказиб берилади

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Бош вазири Асқар Мамин Россия Федерацияси Бош вазири Михаил Мишустин билан учрашди, деб хабар беради Kazinform Идоралараро комиссиянинг Telegram каналига таяниб.

Қозоғистонга Россиядан «Спутник V» вакцинасининг қўшимча 4 млн дозаси етказиб берилади

Музокаралар давомида Қозоғистонга «Спутник V» коронавирусга қарши вакцинасини қўшимча равишда 4 миллион доза етказиб бериш тўғрисида келишувга эришилди.

Учрашув давомида COVID-19 тарқалишига қарши курашиш ва икки мамлакат иқтисодиёти учун пандемия оқибатларини бартараф этиш бўйича қўшма тадбирларга алоҳида эътибор қаратилди.

«Вирус тарқалишини енгиш учун биз мамлакатларимизнинг саъй-ҳаракатларини, шу жумладан оммавий вакцинация масалаларида юқори даражадаги мувофиқлаштириш зарур», - деди Асқар Мамин.