10:41, 23 Сентябрь 2024 | GMT +5
Қозоғистонга Россиядан фитосанитария сертификати бўлмаган 170 тоннадан ортиқ картошкани олиб кирмоқчи бўлишди
ASTANА. Кazinform - Россиядан Қозоғистонга 170 тоннадан ортиқ картошкани сертификатсиз олиб кирмоқчи бўлишди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.
“18-19 сентябрь кунлари ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Агросаноат мажмуасидаги давлат назорат қўмитасининг Қостанай вилояти инспекцияси Россия Федерацияси билан чегарада жойлашган “Қайроқ” фитосанитар назорат-ўтказиш пунктида 12 та қоидабузарликларни аниқлади”, — дейилади хабарда.
Кўрилган чора-тадбирлар натижасида ўсимликлар карантини бўйича давлат инспекторлари томонидан фитосанитария сертификати бўлмаган 170,9 тонна картошка олиб кирилиши тўхтатилди.
Маъмурий баённомалар тузилди. Картошканинг бутун партияси жўнатувчига қайтарилди.