13:51, 14 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонга педофил, экстремистлар ва террорчиларнинг кириши тақиқланади
ASTANA. Kazinform - Мажилис “Аҳолининг миграцияси ва жиноий-ахлоқ тузатиш тизими соҳасидаги қонунчиликни такомиллаштириш тўғрисида”ги қонунни иккинчи ўқишда қабул қилди. Эслатиб ўтамиз, мазкур қонун биринчи ўқишда 2022 йил апрель ойида депутатлар томонидан маъқулланган эди, деб хабар беради Kazinform.
Мажилис матбуот хизматида қайд этилганидек, ҳужжатлар вояга етмаганларнинг жинсий дахлсизлигига қарши жиноятлар содир этганликда айбланган шахсларнинг Қозоғистонга кириши, шунингдек, фуқаролигига қабул қилиниши имкониятини чеклашни таклиф қилади.
Бундан ташқари, экстремистик ёки террорчилик фаолияти билан шуғулланувчи хорижликларнинг мамлакатга кириши тақиқланади.