Қозоғистонга қора ва рангли металлар парчалари ҳамда чиқиндиларини экспорт қилиш яна олти ойга тақиқланади

None
Фото: Alexa/Pixabay
ASTANА. Кazinform – ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилишни яна олти ойга вақтинчалик тақиқлайди. Буйруқ лойиҳаси Ashyq НҲА порталида эълон қилинди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Буйруқ лойиҳаси Қозоғистон Республикасининг «ҚР миллий хавфсизлиги тўғрисида»ги Қонуни 6-моддаси 1-бандининг 11) кичик бандига ва 22-моддаси 2-бандининг 1) кичик бандига, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартноманинг 29-моддасига, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи тўғрисидаги шартномага 7-илованинг 10-бўлимига мувофиқ ишлаб чиқилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, фармойиш лойиҳасида рангли металлар парчалари ва қора металл чиқиндиларини Қозоғистон Республикаси ҳудудидан 6 ой муддатга, автомобиль ва денгиз транспортида рангли металл парчалари ва қора металл чиқиндиларини 6 ой муддатга ЕОИИ ТИФ ТН кодлари (Евроосиё иқтисодий иттифоқи ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси кодлари) бўйича олиб чиқишни тақиқлаш назарда тутилган.

«Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари Қозоғистон Республикасининг давлат чегараси орқали товарларни олиб ўтиш кутилаётган санадан беш иш куни олдин Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Саноатни ривожлантириш қўмитасига шартномалар ( Ҳаракат таркиби элементларини таъмирлаш бўйича шартномалар, товарларга декларация (мавжуд бўлса), шунингдек, ушбу товарлар Қозоғистон Республикаси ҳудудига олиб кирилганидан кейин беш иш куни ичида бажарилган ишлар далолатномалари таыдим этилади.

Лойиҳанинг тушунтириш хатида фармойишдан кўзланган мақсад темир тақчиллигини бошдан кечираётган маҳаллий корхоналарнинг иш юкламасини ошириш ва чиқиндиларнинг ноқонуний айланишига қарши курашишдан иборат эканлиги қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг апрель ойида Қозоғистонда қора ва рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини экспорт қилишга тақиқ жорий этилгани хабар қилинган эди.

Муаллиф: Шинар Хамитова


Сўнгги хабарлар