Қозоғистонга келган хорижий сайёҳлар сони 37 фоизга ошди

Қозоғистонга келган хорижий сайёҳлар сони 37 фоизга ошди
Фото: Мақсат Шағирбаев/Kazinform

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида Қозоғистонга 834,9 минг нафар хорижий сайёҳ саёҳат қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 225 минг кишига ёки 37 фоизга кўпдир, дея хабар беради Каzinform ҚР Туризм ва спорт вазирлигига таяниб.

Ўтган йили ушбу даврда Қозоғистонга 609,8 минг нафар хорижлик келган.

“Сўнгги йилларда хорижлик сайёҳларнинг Қозоғистонга қизиқиши ортиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, жорий йилда мамлакатимизга 800 мингдан ортиқ хорижлик келган. Йил охиригача бу кўрсаткич 1,4 миллионга етиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Бу юртимизнинг гўзал табиати, бой маданий меросимиз, меҳмондўстлигимиз туфайлидир. Юртимизни сайёҳлар учун янада жозибали ва қизиқарли қилиш, бепоён заминимизга қадам қўйган ҳар бир сайёҳда унутилмас таассурот қолдиришга ҳаракат қиламиз”, – деди ҚР Туризм ва спорт вазирлиги Туризм саноати қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Нуртас Карипбоев.

9 ой якунларига кўра, 2023 йилда жойлаштириш ўринлари томонидан хизмат кўрсатилаётган маҳаллий сайёҳлар сони 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 553 минг нафарга ошиб, 5,4 миллион кишига етди.

Бу кўрсаткич пандемиядан олдингига нисбатан 1,3 миллион кишига кўп (2019 йилнинг 9 ойида 4,1 миллион киши).

Сўнгги хабарлар