Қозоғистонга қайси давлатлардан сайёҳлар кўпроқ ташриф буюради
ASTANA. Kazinform - Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, 2024 йил январь-июнь ойларида Қозоғистонга 566,5 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрган, бу мамлакатга 515,8 минг хорижлик келган 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 50,7 минг кишига кўпдир. Бу ҳақда Kazinform агентлиги хабар беради.
ҚР Туризм ва спорт вазирлиги матбуот хизмати хабар қилганидек, мамлакатга келаётган хорижлик сайёҳлар оқими йилдан-йилга кенгаймоқда. Масалан, Қозоғистонга энг яқин қўшниларидан ташқари хорижий давлатлардан ҳам саёҳатчилар кела бошлади.
Бу даврда энг кўп саёҳатчилар Россия Федерациясидан келган - 186,1 минг киши. Хитойлик сайёҳлар иккинчи ўринни эгаллади – 69 918 киши.
Учинчи ўринда Ҳиндистондан келган сайёҳлар (53 695 киши).
Биринчи бешликка Туркия (30 312) ва АҚШдан (19 597) келган саёҳатчилар ҳам кирди.
“Хорижий сайёҳлар, айниқса Ҳиндистон, Туркия, АҚШ каби давлатлардан келаётган сайёҳлар сонининг ортиб бораётгани Қозоғистоннинг жаҳон сайёҳлик харитасида жозибадор йўналишга айланиб бораётганидан далолат беради. Биз туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва дунёнинг турли бурчакларидан келган саёҳатчилар учун қулай шароитлар яратишда давом этмоқдамиз”, — деди Туризм саноати қўмитаси раиси Нуртас Қарипбаев.