Қозоғистонга қайси давлат фуқаролари тез-тез ташриф буюришади

миграция
Фото: Pixabay

ASTANA. Kazinform – ҚР Ички ишлар вазири ўринбосари Игорь Лепеха Қозоғистон орқали бошқа давлатларга ўтаётган Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

- Бугунги кунга қадар мамлакатимизга 1 млн 073 минг нафар Ўзбекистон фуқароси кириб келган бўлса, 982 минг нафари чиқиб кетган. Бу - йил бошидан бери кўрсаткич. Ўтган йил якунларига кўра, улар бу борада етакчи: 5 млн 396 мнг фуқаро келган, 5 млн 373 минг фуқаро кетган. 411 нафар Ўзбекистон фуқаросини вақтинчалик пропискага жойлаштирдик. Бу, асосан, мамлакатимиз орқали қўшни давлатларга транзитдир”, - деди Игорь Лепеха Сенатдаги брифингда.

Вазир ўринбосари Тожикистон фуқаролари учун ҳам худди шундай маълумотларни эълон қилди.

- Тожикистон фуқаролари: йил бошидан буён 218 минг 500 фуқаро келган ва 213 минг 726 киши кетган. Биз Тожикистоннинг 710 фуқаросини иммиграция қонунчилигини бузганликда айбладик ва 195 кишини мамлакатдан чиқариб юбордик”, — деди Игорь Лепеха.

Шу билан бирга, у қайси давлат фуқаролари мамлакатга тез-тез ташриф буюришига аниқлик киритди. Улар орасида Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Хитой фуқаролари бор.

Сўнгги хабарлар