14:30, 14 Август 2023 | GMT +5
Қозоғистонга қанча сайёҳ келди
ASTANA. Kazinform – Жорий йилнинг январь-март ойлари давомида мамлакатга 227,7 минг хорижий сайёҳ келди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу кўрсатгич ўтган йилга нисбатан 130 минг киши ёки 2,3 баробар кўп. Ўтган йили Қозоғистонга 97 минг хорижлик келган.
Биринчи чоракда маҳаллий сайёҳлар сони ҳам 20 фоизга ошди. Январь-март ойлари орасида 1 миллион 348 минг қозоғистонлик мамлакат ичида саёҳат қилган.
«Ўтган йили мамлакатимизга 1 миллионга яқин хорижий сайёҳ келди. Жорий йилда бу кўрсаткич 1,4 миллионга ошиши кутилмоқда. Бу хорижлик меҳмонларнинг Қозоғистонга сайёҳлик йўналиши сифатида қизиқиши ортиб бораётганидан далолат беради. Масалан, ёз бошидан буён Қозоғистонга келган хорижликлар сони 3 баробарга ошди», – деди ҚР Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Туризм саноати қўмитаси раиси Дастан Риспеков.