Қозоғистонга кўпчилик меҳнат муҳожирлари Хитойдан келади

None
ASTANA. Kazinform – 1 июль ҳолатига кўра, Қозоғистонда маҳаллий ижро ҳокимияти органлари рухсати билан 14 762 нафар хорижлик меҳнат қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги хабарига таяниб.

Асосий мамлакатлар:

- Хитой - 3729 киши (25%);

- Ўзбекистон – 1967 киши (13%);

- Ҳиндистон - 1461 киши (10%);

– Туркия – 1454 киши (10%).

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги томонидан жорий йилда хорижлик мутахассисларни жалб қилиш учун 22 минг 260 квота ажратилди.

Мамлакатда мигрантлар меҳнатидан қонуний фойдаланаётган 1751 нафар иш берувчи мавжуд. Уларда Қозоғистоннинг 433 минг 400 нафардан ортиқ фуқароси меҳнат қилади, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил этади.

Мигрантлар энг кўп ишлаётган соҳалар:

- қурилиш саноати - 5204 киши (35%);

- қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги – 1895 киши (13%);

- кончилик ва карьерларни қазиб олиш - 1346 киши (9%);

- ишлаб чиқариш саноати - 1128 киши (7%);

- касб-ҳунар, илмий ва техник хизмат - 850 киши (6%).

Чет эл ишчи кучини жалб қилиш учун рухсатномалар қуйидаги тоифаларни ўз ичига олади:

- 537 та раҳбар ва уларнинг ўринбосарлари учун рухсатномалар (биринчи тоифа):

- тузилмавий бўлинмалар раҳбарлари учун 2751 та рухсатнома (иккинчи тоифа).

Хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тегишли - мос равишда 6598 ва 833 киши. Шунингдек, 1940 нафар фуқаро мавсумий ишларга, 2103 нафари корпоратив трансферга жалб этилган.

Сўнгги хабарлар