10:13, 23 Февраль 2024 | GMT +5
Қозоғистонга импорт қилинадиган товарларнинг асосий қисми Хитой ва Россиядан келади
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг ўтган йили товар айланмаси 139,8 миллиард долларни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика бюроси хабар берди.

2023 йилнинг январь-декабрь ойларида Қозоғистоннинг ташқи савдо айланмаси 139 833,4 миллион долларни ташкил этди.
Бу 2022 йилнинг мос даврига нисбатан номинал қийматда 3,2 фоизга кўпдир.
Жумладан:
Экспорт – 78,6 миллиард доллар (7 фоизга кам)
Импорт – 61,1 миллиард доллар (20,1 фоизга кўп)
Асосий ҳамкор давлатлар
Экспорт бўйича
Италия - 18,9%
Хитой - 18,7%
Россия - 12,4%
Нидерландия - 5,2%
Туркия - 5%
Корея Республикаси - 4,8%
Импорт бўйича
Хитой - 27,4%
Россия - 26,5%
Германия - 5,2%
АҚШ - 4,2%
Корея Республикаси - 3,6%
Туркия - 3,3%