Қозоғистонга хориждан буғдой олиб келиш тақиқланади

ASTANА. Кazinform - Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қозоғистон ҳудудига буғдой олиб киришни 5 ойга тақиқлаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини жамоатчилик муҳокамасига тақдим этди.

Буғдой
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

“Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали буғдой транзити, шунингдек уларни Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бир давлати ҳудудидан Евроосиё иқтисодий иттифоқининг бошқа давлати ҳудудига Қозоғистон Республикаси ҳудуди орқали ўтказиш бундан мустасно, Қозоғистон Республикасига учинчи давлатлар ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларидан Қозоғистон Республикаси ҳудудига барча турдаги транспорт воситаларида буғдой олиб кириш учун 2024 йил 31 декабргача бўлган муддатга тақиқ жорий этисин”, - дейилади ҳужжатда.

Ҳужжат 15 августга қадар муҳокама учун очиқ бўлади.

Сўнгги хабарлар