Қозоғистонга Хитой, Ҳиндистон, Ўзбекистон ва Туркиядан кўплаб мигрантлар келади

Хорижий ишчи кучини жалб этиш учун рухсатномалар қаторига қуйидагилар киради: раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари учун 537 та рухсатнома (биринчи тоифа), таркибий бўлинма раҳбарлари учун 2713 та рухсатнома (иккинчи тоифа).
Хорижий ишчи кучининг асосий қисми учинчи (мутахассислар) ва тўртинчи (малакали ишчилар) тоифаларига тўғри келади - мос равишда 6458 ва 803 киши.
Шунингдек, мавсумий ишларга 1826 нафар, корпоратив доирасида 1950 нафар фуқаро жалб этилган.
Ҳозирда Қозоғистонда хорижлик ишчи кучидан фойдаланаётган 1777 иш берувчи бор.
У ерда 421,8 мингдан ортиқ Қозоғистон фуқароси меҳнат қилади, бу умумий ходимлар сонининг 96 фоизини ташкил этади.
Иқтисодий фаолиятда энг кўп меҳнат қилаётганлар қурилишда – 5386 киши (35%), қишлоқ, ўрмон ва балиқчиликда – 1835 киши (10%), тоғ-кон ва каръерларни қазишда – 1401 киши (10%), қайта ишлаш саноатида – 1007 киши ( 7%), касбий, илмий ва техник хизматларда - 978 киши (7%).
Меҳнат муҳожирлари келган асосий давлатлар: Хитой – 3412 киши (24%), Ўзбекистон – 1884 киши (13%), Ҳиндистон – 1484 киши (11%), Туркия – 1397 киши (10%).
Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳар йили республикага чет эллик мутахассисларни жалб қилиш учун квоталарни белгилайди ва ажратади. 2023 йилда жами квота республика бўйича 0,24 фоиз ёки 22260 нафар ишчи кучи миқдорида белгиланди.