10:27, 31 Октябрь 2022 | GMT +5
Қозоғистонга Грузиядан экспорт қилинадиган автомобиллар сони ортди
ASTANA. Kazinform – Грузиядан Марказий Осиё мамлакатларига автомобиллар экспорти икки баравар ошди. Уларнинг аксарияти Қозоғистонга келади, деб хабар беради Kazinform «Хабар 24» сайтига таяниб.
Ундан кейинги ўринларда Қирғизистон ва Тожикистон бормоқда. Ўтган йилга нисбатан қозоғистонликлар Грузиядан сотиб олган автомобиллар сони кўпайган. Бу сўнгги 10 йилдаги энг катта кўрсаткичдир.
Жорий йилда Грузия автомобил экспортидан жами 590 миллион доллар даромад олди.
«Илгари Марказий Осиёга ойига 200 дона автомобил сотилар эди. Ҳозир бу кўрсаткич бир ярим мингга етди. Тескари экспортда бу йилги кўрсаткичлар ўтган йилга нисбатан сезиларли даражада ошди», - дейди автомобил бозорининг маркетинг ва реклама бўйича директори Стелла Камандарова.
Фото: 24.kz