Қозоғистонга энг кўп меҳнат муҳожирлари Ўзбекистондан келган
ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумати чет эл ишчи кучи квоталари миқдорини қисқартириш бўйича тизимли иш олиб бормоқда. Бу ҳақда ҚР Бош вазири ўринбосари Тамара Дуйсенованинг Сенат депутатлари саволига берган жавобида айтилди.

“Ички меҳнат бозорини ҳимоя қилиш мақсадида меҳнат муҳожирларини жалб қилиш квотани қисқартириш бўйича режали ишлар олиб борилмоқда. 2024 йил учун квота юридик шахслар учун 22 минг бирликни (2016 йилдан 2,8 баробарга камайди), жисмоний шахслар учун 271,3 минг бирликни (1,5 бараварга) ташкил этди. Босқичма-босқич қисқартириш натижасида 2029 йилга бориб умумий квота 46 минг донани ташкил этади”, – деди Бош вазир ўринбосари.
Ҳукумат раҳбари ўринбосарининг берган маълумотларга кўра, жорий йилнинг 1 май куни Қозоғистонда 130,5 минг нафар меҳнат муҳожирлари меҳнат қилмоқда. Уларнинг 125 150 нафари Ўзбекистондан, 4353 нафари Тожикистондан, 967 нафари Озарбайжондан.
Юридик шахслардан 13,7 минг киши меҳнат қилмоқда. Шу билан бирга, илгари берилган рухсатнома ҳам ҳисобга олинган. 2024 йил бошидан эса 5,4 минг рухсатнома берилди.
“Хорижий ишчи кучи квоталарини қисқартириш бўйича ишлар тизимли асосда давом этмоқда”, – дейди Тамара Дуйсенова.