Қозоғистондан Ўзбекистон ва Туркияга пул жўнатиш ҳажми ортди

None
None
ASTANA. Kazinform - 2022 йилнинг январ-ноябр ойларида жисмоний шахслар Қозоғистондан хорижга 1 триллион тенгега яқин маблағ ўтказди. Уларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистон ва Туркияга жўнатилган, деб хабар беради Kazinform мухбири Ranking ресурсига таяниб.

Қозоғистондан чет элга пул жўнатиш пул ўтказмалари тизимлари орқали амалга оширилади.

Ўтган йилнинг январ-ноябр ойларида халқаро пул ўтказмалари тизими орқали хорижга 962,7 млрд тенге жўнатилган.

Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 4,5 фоизга кўпдир.

2022 йилнинг январ-ноябр ойларида Қозоғистондан хорижга юборилган пул ўтказмаларининг ярмидан кўпи Ўзбекистон ва Туркияга жўнатилган. Тегишинча 276 миллиард ва 250,5 миллиард тенге.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга пул жўнатиш ҳажми ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга, Туркияга эса 32,4 фоизга ўсди.

Шунингдек, Россия (175,6 миллиард тенге) ва Қирғизистонга (71,6 миллиард тенге) салмоқли миқдорда пул жўнатмалари юборилган.

Грузияга пул ўтказмаларининг сезиларли ўсиши ҳам кузатилди. Яъни, 2,5 баробар ёки 64,8 миллиард тенгегача.

Қайд этиш керакки, Туркия ва Грузия сафарбарликдан қочган россияликлар учун машҳур йўналиш ҳисобланади.

Пул ўтказмалари тизимига кўра, ўтган йилнинг январ-ноябр ойларида республикадан хорижга жўнатилган жами пул маблағларининг 76,7 фоизи Золотая Корона тизимига тегишли бўлган. Бу 738,5 миллиард тенге демакдир.

Ундан кейинги ўринларда Contact (128,9 миллиард тенге) ва Western Union (59,9 миллиард тенге) тизимлари турибди.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram