Қозоғистондан Вьетнамга саёҳат қилаётганлар сони кескин кўпайди

ASTANА. Кazinform - Бугун Мажилиснинг ялпи мажлисида “Қозоғистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

Вьетнам
Фото: Vo Thuy Tien/Pexels

Битим 2023 йил 21 августда Ханойда имзоланган. Битим Қозоғистон Республикаси ва Вьетнам Социалистик Республикаси ўртасидаги қамоқ жазосига ҳукм қилинган шахсларни жазони ўз фуқароси бўлган мамлакатда ўташ учун ўтказиш масалалари бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган. Қонуннинг қабул қилиниши Вьетнам ҳудудида Қозоғистон фуқароларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жазо ўташ жойини танлашга хизмат қилади.

“Шартнома талабларига эътибор қаратадиган бўлсак, маҳкум икки давлатдан бирининг фуқароси бўлиши ва мамлакатга қайтишга ўз ихтиёри билан рози бўлиши керак. Ҳужжат икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, бизнес, туризм ва бошқа соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришни ҳисобга олган ҳолда яратилган. Масалан, 2020 йилда 1000 га яқин Қозоғистон фуқароси Вьетнамга кетган бўлса, 2024 йилнинг 9 ойида бу давлатга ташриф буюрганлар сони 106 минг нафарга етди. Мамлакатимиз фуқаролари ҳуқуқларини максимал даражада ҳимоя қилиш муҳимлигини инобатга олиб, ушбу қонунни қабул қилишингизни сўраймиз”, — деди Р Бош прокурори ўринбосари Ғалимжан Қойгелдиев.

Мажилиснинг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари қўмитаси маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикаси 23 давлат – Озарбайжон, Украина, Туркманистон, ХХР, Испания, Туркия, Италия, Венгрия, Руминия, Ҳиндистон, Эрон, Сербия, Саудия Арабистони, Литва, Иордания, Мўғулистон, Бразилия, БАА, Корея Республикаси, Болгария, Шимолий Македония, Ўзбекистон, Кипр билан ҳам шундай шартномалар тузган.

Сўнгги хабарлар