Қозоғистондан Ўзбекистонга тижорат мақсадида қанча киши борган
TASHKENT. Kazinform - Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-сентябрь ойларида 357,5 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган.
"Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 34,8 минг нафарга ёки 10,8 фоизга ошган", - дейилади хабарда.
Тижорат мақсадида ташриф буюрган чет эл фуқароларининг мамлакатлар бўйича тақсимоти:
Афғонистон — 323 660 нафар
Туркманистон — 24 196 нафар
Тожикистон — 6 412 нафар
Қирғиз Р.— 695 нафар
Қозоғистон — 629 нафар
Россия — 370 нафар
Туркия — 346 нафар
Бошқа давлатлар — 1 150 нафар