13:16, 04 Январь 2025 | GMT +5
Қозоғистондан Ўзбекистонга 11 ойда қанча картошка импорт қилинган
TASHKENT. Kazinform – Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2024 йил январь-ноябрь ойларида хориждан қиймати 52,6 млн долларга тенг бўлган 627 минг тонна картошка импорт қилинган.
Ўзбекистон 2024 йилнинг 11 ойида энг кўп картошка импорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 465,2 минг тонна;
Қирғизистон – 71,3 минг тонна;
Покистон – 110,7 минг тонна;
Афғонистон – 15,9 минг тонна;
Эрон – 3 минг тонна;
Бошқа давлатлар – 1,6 минг тонна.