Қозоғистондан Токио, Сингапур ва Нью-Йоркка тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилади
Учрашувда «Air Astana» президенти П.Фостер авиакомпаниянинг 2024 йилда IPOга чиқишга тайёрлиги, FlyArystan филиали бўйича олиб борилаётган ишлар, шунингдек, келгуси йилда Токио ва Сингапурга, 2025 йилда Нью-Йоркка рейслар очилиши ҳақида маълумот берди.
Бундан ташқари, унинг айтишича, жорий йилнинг 8 ойи давомида «Air Astana» АЖ 3 та янги самолёт: 180 ўринли 2 та Аirbus A321CEO ва 188 ўринли Аirbus A320NEO самолётларини харид қилди. Йил охиригача яна бешта Аirbus A320 самолётининг олиб келиниши кутилмоқда, бу парвозлар мунтазамлигини ва ҳаво транспорти арзонлигини таъминлайди.
Учрашув якунида Марат Қарабаев парвозлар хавфсизлигини юқори даражада таъминлаш, авиачипталар нархини пасайтириш ва Қозоғистоннинг транзит-логистика салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича ишларни давом эттириш бўйича топшириқлар берди.