11:58, 23 Февраль 2022 | GMT +5
Қозоғистондан Мисрга парвозлар қайта очилади
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг 2022 йил 17 февралдаги қарорига мувофиқ Қозоғистон ва Миср ўртасидаги авиақатновлар қайта очилади, деб хабар қилди ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Март ойи бошидан Қозоғистоннинг «Аir Astana», «Fly Arystan» ва «SCАТ» авиакомпаниялари Шарм-аш-Шайхга Нур-Султан, Алмати, Чимкент, Атирау, Ақтўбе, Орал ва Қостанайдан парвозларни бошлайди.
Парвозлар санитария-эпидемиология талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда ҳамда авиакомпанияларнинг веб-сайтларида эълон қилинган жадвалларга мувофиқ амалга оширилади.