Қозоғистондан кўмир олиб чиқиш тақиқланди

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги 14 сентябрдаги 514-сонли буйруғи билан республикадан автомобил транспортида кўмир экспортини чеклади, дея хабар бермоқда Kazinform вазирлик сайтига таяниб.

Қозоғистоннинг чегарадош вилоятларидан аҳоли, коммунал ва ижтимоий объектлар учун мўлжалланган қаттиқ ёқилғини қайта сотиш учун қўшни давлатларга олиб чиқиш фактлари аниқлангани муносабати билан вақтинчалик тақиқ жорий этилмоқда.

Қарор 2022-2023 йиллар иситиш мавсуми мақсадларига эришиш мақсадида кўмир конлари ва вилоятлар ҳокимликлари билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган бўлиб, аҳоли ва маиший сектор томонидан кўмирга талаб фаол бўлган даврда кўмир тақчиллигининг олдини олишга қаратилган.

Сўнгги хабарлар