18:49, 27 Июл 2020 | GMT +6
Қозоғистондан ИВЛ аппаратларини ноқонуний олиб кетишга уринган Ўзбекистон фуқаролари ушланди
NUR-SULTAN. Kazinform – «Атамекен» божхона постида ноқонуний товарлар ушланди, деб хабар беради Kazinform Давлат даромадлари қўмитасининг матбуот хизматига таяниб.
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон чегарасидан 5 та ИВЛ аппаратини олиб кетишга уринганлар. Улар тиббий ускуналарни учта юк машинасида олиб кетаётганда қўлга олинди.
Мақтаарал тумани прокуратураси ходимлари, «Атамекен» божхона пости чегарачилари ва 2037-сонли Жетисай ҳарбий қисмининг олиб борган тезкор тадбирлари натижасида ноқонуний товарлар тўхтатилди.
Бундан ташқари, «Б.Қонисбаев» божхона постида божхоначилар ҚР Миллий хавфсизлик қўмитасининг чегарачилари билан биргаликда 1 грамм гашишга ўхшаш модда солинган сумкаси бор Қозоғистон фуқаросини қўлга олди. У Ўзбекистондан келаётган эди.