Қозоғистондан гуманитар ёрдам ортилган учинчи рейс Сурияга етиб келди

Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича Ислом ташкилоти (IOFS)вакиллари, жумладан, унинг бош директори Ерлан Байдаулет ҳозирда Алеппода.
Улар юкни кутиб оладилар ва уни тарқатишда қатнашадилар.
Ўтган ҳафта Қозоғистон Республикаси Президенти ҳалокатли зилзиладан жабр кўрган Сурияга инсонпарварлик ёрдами жўнатиш ҳақида буйруқ берган эди.
Ёрдам давлат моддий захираси ҳисобидан амалга оширилди. Сурияга жами 50 тонна гуманитар юк жўнатилди, жумладан консервалар, иссиқ кийим-кечаклар, қишки чодирлар, кўрпа-тўшаклар.
«Биз гуманитар ёрдам тарқатиш марказида бўлдик, у ерда Жаҳон озиқ-овқат дастури ва Сурия Қизил Хоч вакиллари билан биргаликда унинг бир қисмини маҳаллий аҳолига тарқатдик», — дейилади IOFS Twitter ёзмасида.
Бу Қозоғистон томонидан зилзиладан жабр кўрган Сурия халқига юборилган учинчи самолётдир. Бу борт озиқ-овқат билан тўлдирилган.
Аввалроқ икки гуманитар ёрдам самолёти Сурияга чодир ва адёл ва жабрланганларга зарур бўлган бошқа нарсаларни олиб келган эди.
Биринчи юк Ҳалаб аэропортига 10 феврал куни кечқурун етиб келди.
Топшириш маросимида Алеппо губернатори ўринбосари, аэропорт директори, Сурия Қизил Хоч ташкилоти вакиллари ва Қозоғистоннинг Ливандаги Элчиси иштирок этди.
Сўнгги, тўртинчи гуманитар ёрдам рейси бир кундан кейин Сурияга етиб келади.
Фото: IOFS
Муаллиф: Арсен Ўтешев