Қозоғистондан Дубайга чипталар арзонлашади ва рейслар сони кўпаяди - вазирлик

None
ASTANA. Kazinform – Янги йил байрами ва ўқувчиларнинг қишки таътилида Қозоғистондан Бирлашган Араб Амирликларига (БАА) парвозлар сони ортади, деб хабар беради Kazinform.
«Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг Фуқаро авиацияси қўмитаси БАА авиация идораси билан биргаликда байрам кунлари ва таътиллар даврида авиачипталар нархини пасайтириш мақсадида БААга парвозлар сонини оширишга қарор қилди»

, - дейилади вазирлик хабарида.

Хусусан, 29 декабридан 2023 йилнинг 14 январига қадар «Fly Dubai» авиакомпанияси Астана – Дубай ва Алмати – Дубай йўналишларида қўшимча 10 та рейсни амалга оширишни режалаштирмоқда. Парвозлар Б-737 самолётларда амалга оширилади.

«Таъкидлаш жоизки, парвозлар сонининг кўпайиши Қозоғистон Республикаси ва БАА ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилмоқда»

, - дейилади вазирлик хабарида.

Сўнгги хабарлар
telegram