Қозоғистондан бензин ва дизель ёқилғиси экспортига қўйилган тақиқ 6 ойга узайтирилиши режалаштирилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистондан бензин ва дизель ёқилғиси экспортини тақиқлаш олти ойга узайтирилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Энергетика вазири Болат Ақшолақов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Бугунги кунда Энергетика, Молия вазирликлари ва Миллий хавфсизлик қўмитасининг қўшма буйруғи мавжуд бўлиб, унга кўра бензин, дизель ёқилғиси ва бошқа айрим турдаги нефт маҳсулотларини автомобил транспортида республикадан ташқарига олиб чиқиш тақиқ жорий этилди ва яна 6 ойга узайтириш масаласи ишлаб чиқилмоқда.», — деди Болат Ақшолақов Ҳукумат йиғилишида.

Вазирнинг сўзларига кўра, январ-март ойлари якунлари бўйича 3,4 миллион тоннага яқин ёки ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 107,5 фоизга яқин нефт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Автомобил бензини бўйича кўрсаткич 1,2 млн тоннани ташкил этди, ўтган йилга нисбатан - 102,9%; дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажми 1,2 млн тоннани ташкил этди, ўтган йилга нисбатан – 110,5 фоиз.

Эслатиб ўтамиз, январдан мартгача бўлган даврда нефт саноатида нефт қазиб олиш ва экспорт қилиш бўйича ўсиш кузатилди.

Оператив маълумотларга кўра, жорий йилнинг январ-март ойларида нефт ва конденсат қазиб олиш ҳажми 22,7 млн тоннани ёки 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 107,6 фоизни ташкил этди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар