22:48, 25 Август 2022 | GMT +5
Қозоғистондан автомобилда кўмир олиб чиқиш тақиқланди
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистондан ташқарига автомобилда кўмир олиб чиқишни тақиқловчи буйруқ ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлигининг саноатни ривожлантириш қўмитаси раиси Илияс Оспанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Ўтган иситиш мавсумида республикадан ташқарига кўмир олиб чиқиш ҳолатлари кузатилди. Шуни айтиб ўтмоқчиманки, биржа орқали таклиф қилинадиган кўмир бор ва аҳоли учун махсус нарх белгилаб қўйилган кўмир бор. Аммо ўтган йили кўмирнинг катта қисми махсус нархда республика ташқарисига чиқиб кетгани ҳақидаги фактлар аниқланди», - деди Илияс Оспанов.
Жамбил вилояти ҳокимлиги маълумотларига кўра, ўтган йили «Айша биби», «Сипатай батир», «Қарасу» божхона постлари орқали Қирғизистонга 120 минг тоннага яқин кўмир олиб чиқилган.
«Мамлакатдан кўмир олиб кетиш ҳамон давом этмоқда. Мерки тумани аҳолисининг маълум қилишича, кўмир сотиш шохобчаларида 50 га яқин автомобил кўмир ташишга шай турибди. Жорий йилда бундай ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида кўмирни автомобилларда олиб чиқишни тақиқловчи буйруқ ишлаб чиқдик. Аммо темир йўл транспортида экспорт қилишга ҳеч қандай чекловлар йўқ»
, — дея аниқлик киритди вазирлик вакили.