Қозоғистондан 10 нафар боксчи Осиё чемпионатида куч синашади

None
ASTANA. Kazinform – 22 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги бокс бўйича Осиё чемпионатида 10 нафар қозоғистонлик спортчи куч синашади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Дарвоқе, қитъа миқёсидаги мусобақа Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бўлиб ўтади.

Эркаклар ўртасида Серик Абзал (67 кг), Ерхат Бекзат (92 кг) ва Аманат Сабирғали (92 кг дан юқори), аёллар ўртасида Анел Сақиш (54 кг), Шаҳназ Исаева (60 кг), Назерке Серик (63 кг), Ақнар Ишчанова (66 кг), Жасмин Қизатова (70 кг), Дана Дидай (75 кг) ва Гулсая Ержан (81 кг) илк жангларини ярим финалдан бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача қитъа миқёсидаги мусобақада қозоғистонлик қизларнинг рақиблари аниқланганди.

Осиё чемпионати 27 январга қадар давом этади.

Муаллиф: Адилжан Умбет

Очиқ манбалардан олинган фотосурат
Сўнгги хабарлар
telegram