Қозоғистондаги ҳудудий олий ўқув юртларига «миллий» мақом бериш таклиф этилди

«Энг долзарб масалалардан бири – маҳаллий олий ўқув юртлари тузилмасини ўзгартириш. Нафақат бир нечта олий ўқув юртларида, балки маданият, фан ва санъат ташкилотларида «миллий» мақомни жорий этиш тамойиллари ҳам муҳим аҳамиятга эга. Фақат Нур-Султан ва Алматидаги бир нечта университетларга миллий мақом берилган. Хўш, бошқа вилоятлардаги университетлар халққа хизмат қилмоқдами? Шу муносабат билан бир қатор ҳудудий олий ўқув юртларига «миллий» мақом беришни таклиф қиламан», - деди Л.Н.Гумилёв номидаги ЕМУ ректори Ерлан Сидиқов Республика ректорлар кенгаши йиғилишида.
Унинг сўзларига кўра, миллий мақомга эга ҳудудий олий ўқув юртлари етарлича.
«Бу мақом ҳудудларда олий таълимнинг янги локомотивларини шакллантиришга туртки бўлади. Менимча, бу барча олий таълим муассасалари манфаатларига мос келади. Қозоғистон Президентининг янги концепциясининг асосий тамойилларидан бири. Бу кучли марказ, кучли ҳудуд», - деди у.
Аввалроқ университет раҳбари Қозоғистонда 5 сентябрни Талабалар куни сифатида белгилашни таклиф қилган эди.
Муаллиф: Али Ибраев