Қозоғистондаги суперкомпьютерларга ускуналар қайси давлатдан келтирилади
ASTANA. Kazinform – ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги мамлакатда сунъий интеллект тизимларини яратиш соҳасида етарли кадрлар мавжудлигини маълум қилди.
“Вазирлик суперкомпьютер учун ускуналарга АҚШдан олдиндан буюртма берган. Бироқ Қозоғистонга ускуналар етказиб бериш муддати АҚШ ҳукуматининг Қозоғистон Республикасига чипларни экспорт қилиш бўйича қарорига боғлиқ. Америка томони экспорт лицензиясини олиш жараёни узоқ давом этиши ҳақида хабар берди. Шу нуқтаи назардан, экспорт лицензияларини бериш жараёнини тезлаштириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда”, – дейилади вазирликнинг Kazinform агентлигига берган жавобида.
Агентлик маълумотларига кўра, суперкомпьютерни яратиш нархи ҳали аниқланмаган.
“Қозоғистонда сунъий интеллект тизимларини яратиш ва ўқитиш учун етарли кадрлар мавжуд”, — дея аниқлик киритди Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилда мамлакатда суперкомпьютер ишга туширилиши маълум қилинган эди.
2024 йил февраль ойида “Самруқ-Қазна” Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазирлиги ва Presight Қозоғистонда суперкомпьютерни ривожлантириш лойиҳасининг асосий шартлари бўйича келишув имзолади.