Қозоғистондаги шакар заводлари модернизация қилинади

Қозоғистоннинг жанубий (Алмати, Туркистон ва Қизилўрда) вилоятларига ишчи сафари доирасида вазир Алмати вилоятининг шакар ва қанд лавлаги ишлаб чиқарувчилари билан учрашди. Кўксу шакар заводида бўлиб ўтган йиғилишда вазирга қайта ишлаш линияси кўрсатилди, модернизация ишлари, ишлаб чиқаришни кўпайтириш режалари ҳақида маълумот берилди.
Агробизнесни ривожлантириш миллий лойиҳасига кўра, мавжуд шакар заводларини модернизация қилиш ва аҳолини шакар билан таъминлаш даражасини 80 фоизга етказиш кўзда тутилган.
Ушбу муаммони ҳал қилиш учун вазирлик Бош вазир топшириғига биноан қанд ва қанд лавлаги етиштириш концепциясини ишлаб чиқишга киришди.
Йиғилиш якунлари бўйича қанд ва қанд лавлаги ишлаб чиқарувчилари ўзларининг аниқ таклифларини тайёрлашга келишиб олдилар.