Қозоғистондаги сайловни ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг 80 га яқин вакили кузатади

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Давлат маслаҳатчиси Ерлан Қарин Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти кузатувчилари қисқа муддатли миссияси раҳбари Ирен Хараламбидес ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси миссияси раҳбари Рейнхольд Лопатка билан учрашди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

Давлат маслаҳатчиси Президент Қасим-Жомарт Тоқаев ташаббуси билан амалга оширилаётган кенг кўламли сиёсий ислоҳотлар доирасида сайлов тизимига киритилган ўзгаришлар ҳақида гапирди. Қозоғистонда парламент сайловларига тайёргарлик кўриш ва унинг ўтказилишини тўлиқ назорат қилиш учун барча шароитлар яратилган. Сайлов жараёнининг ЕХҲТ халқаро кузатувчилари томонидан кузатилаётгани унинг очиқ ва ошкора ўтишининг далолатидир.

photo

Ўз навбатида, И. Хараламбидес ва Р. Лопатка Қозоғистоннинг демократик тараққиёт йўлини қўллаб-қувватлашини таъкидлади ва ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси депутатлари мамлакатда ислоҳотлар доирасида амалга оширилаётган барча асосий сиёсий институтларнинг тизимли ўзгаришини алоҳида қизиқиш билан кузатаётганини айтди.

80 га яқин парламентарийни ўз ичига олган ЕХҲТ Парламент Ассамблеяси делегацияси 19 март куни бўлиб ўтадиган Қозоғистон Республикаси парламенти Мажлиси депутатлари сайловини кузатиш учун мамлакатга келди. Бу ЕХҲТ Парламент Ассамблеясининг 1994 йилдан бери Қозоғистондаги сайловларни кузатиш бўйича ўн иккинчи миссиясидир.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар
telegram