Қозоғистоннинг машинасозлик соҳаси Германия тадбиркорларида қизиқиш уйғотмоқда

Қозоғистон Республикаси Транспорт вазири ўринбосари Мақсат Қалиакпаров Германия бизнеси вакиллари билан учрашув ўтказди, дея хабар беради Кazinform агентлиги ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Транспорт вазирлиги
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

Музокаралар чоғида вазир ўринбосари Қозоғистоннинг транспорт-транзит салоҳиятини янада ривожлантириш режаларини маълум қилди, Германия делегацияси вакиллари эса транспорт саноати, хусусан, темир йўл транспорти, машинасозлик, бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш ва логистика тармоқлари йўналишларда ҳамкорлик қилишга қизиқиш билдирди.

Транспорт вазирлиги
Фото: ҚР Транспорт вазирлиги матбуот хизмати

 

Томонлар узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш ҳамда мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар. Бундан ташқари, Иқтисодиёт ва иқлимни муҳофаза қилиш Федерал вазирлиги ташаббуси билан Германия компаниялари томонидан ташкил этилган “Темир йўл технологияси ва темир йўл транспорти соҳасида Қозоғистон-Германия ҳамкорлигининг потенциал имкониятлари” конференциясини ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

Сўнгги хабарлар