Қозоғистондаги маҳаллий сайёҳлар сони 8 миллиондан ошиб, рекордни янгилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистонда маҳаллий сайёҳлар сони бўйича рекорд янгиланди. 2022 йил учун кўрсаткичлар якунларига кўра, маҳаллий сайёҳлар сони 8,6 миллион кишига етди. Бу 2021 йилга нисбатан 1,7 миллион кишига кўпдир. Бу ҳақда Kazinform Маданият вазирлигига таяниб хабар беради.

Мамлакатда дам олиш масканлари сони бир неча юзтага кўпайгани ҳам муҳим. Масалан, ўтган йили сайёҳларни жойлаштириш учун 284 та янги маскан рўйхатга олиниб, уларнинг умумий сони мамлакатимиз бўйича 4 мингтага етди. Шу билан бирга, қуввати 10 000 бирликка ошди ва 203 000 дан ортиқ ўринларни ташкил этди.

«Биз учун хорижлик меҳмонларни жалб қилишдан ташқари, ички туризм кўрсаткичлари ҳам муҳим. Масалан, Kids go Free дастури мамлакатда бир йилдан ортиқ вақтдан бери фаолият юритмоқда, бунинг натижасида болаларга Қозоғистон бўйлаб бепул самолёт чипталари тақдим этилмоқда. Шунингдек, мамлакат ичида саёҳат қилаётган фуқаролар учун туристик кэшбекни жорий этиш режалаштирилган. Мавжуд йўналишлар ва ички туризмга қизиқишни ошириш устида ишлаймиз», — деди Маданият ва спорт ишлари вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Сўнгги хабарлар
telegram