Қозоғистондаги коронавирусни аниқлаш тестлари қанчалик даражада самарали

таҳлиллар, лаборатория
Фото: Виктор Федюнин/ Kazinform

ASTANA. Кazinform - Қозоғистонда коронавирусни аниқлаш тестлари янгиланадими? Ушбу тестлар мутацияга учраган штаммларни аниқлашга қодирми? Бу саволга ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Санитария-эпидемиология назорати қўмитаси жавоб берди.

“Лаборатория биологик материалида SARS-CoV-2 коронавирус антигенини сифат жиҳатидан аниқлаш мақсадида кейинги йилларда асосан Россия ва Қозоғистонда ишлаб чиқарилган тест тизимлари қўлланилмоқда. Ушбу тест тизимлари SARS-CoV-2 вируси антигенини аниқлаш учун махсус ишлаб чиқилган ҳамда инфекцияни самарали ташхислаш имконини беради”, — дейилади қўмитанинг Kazinform агентлигига берган жавобида.

Қўмита маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 7 ойида Қозоғистонда 1290 та короновирус касаллиги аниқланган ва ўлим ҳолатлари қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда коронавируснинг тарқалиши кузатилаётган ҳақида ёзган эдик.

Сўнгги хабарлар
telegram