Қозоғистондаги қайси поездларда аёллар вагонлари мавжуд

«Агар аҳолининг ушбу хизматларга бўлган талаби ошса, вазирлик аёллар вагонли йўловчи поездлари географиясини кенгайтириш масаласини кўриб чиқади», — дейилади вазирликнинг Kazinform расмий сўровига жавобида.
Индустрия вазирлигида таъкидланганидек, дастлабки босқичда аёллар вагонларига йўл ҳужжатларини расмийлаштириш хизмати фақат 7 ёшгача бўлган ўғил болалар билан аёлларнинг жойлашиши учун жорий қилинган. Лойиҳани амалга ошириш учун 2021 йил октябрь ойидан бошлаб 77/78 Алмати-Манғистау, 351/352 Алмати-Ўскемен йўналишидаги йўловчи поездларига битта купе вагонлари жалб қилинган. 2022 йил 1 февралдан бошлаб 45/46 «Павлодар-Туркистон», 37/38 «Манғистау-Семей», 47/48 «Атирау-Нур-Султон» йўловчи поездларида биттадан қўшимча купе вагонлари йўлга қўйилди.
Жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб қуйидаги йўналишларда яна учта йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилди: 4/3 «Астана-Нурли Йўл-Алмати», 33/34 «Алмати-Ақтўбе»; - 71/72 «Астана-Чимкент».
Ушбу хизмат ишга туширилгандан буён 154 585 киши фойдаланди (жумладан, 2021 йилда - 13 414 йўловчи, 2022 йилда - 114 068 йўловчи ва 2023 йил 1 чоракда - 27 103 йўловчи).
Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев