Қозоғистондаги қадимий қабристондан аёл жасади, бронза қурбақа ва 180 та ошиқ топилди

ÓSKEMEN. Кazinform – Ал Форобий номидаги Қозоқ Миллий университети археологик экспедицияси Кембриж университети мутахассислари билан биргаликда бронза ва илк темир даври ёдгорликларида тадқиқот ўтказди, дея хабар беради Kazinform Фан ва олий таълим вазирлиги матбуот хизматига таяниб.
None
Фото: facebook.com/gylym.jogarybilim

ҚазМУ археология, этнология ва музейшунослик кафедраси мудири Ринат Жуматаев бошчилигида Шарқий Қозоғистон вилояти, Зайсан тумани, Айнабулақ қишлоғи ҳудудида қазишмалар олиб борилди.

Тадқиқот Шарқий Қозоғистон вилояти ҳокимлигининг «Археология соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш» дастури доирасида бошланган. Дала ишлари давомида Айнабулақ-Темирсу қабристонининг тўлиқ топографик режаси тузилиб, бир қанча қўрғонлар ўрганилди.

Қўрғонлардан бирида аёлнинг дафн қилинган жойи тозаланган. Унинг ёнидан бронза тиғ ва илгич, бронза пиёла, 180 дона ошиқ ва қурбақа тасвири туширилган бронза буюм топилган. Бир вақтнинг ўзида учта қадимий манзилгоҳ аниқланган.

«Қазишмалар давомида хорижлик мутахассислар билан биргаликда даладаги қабрлар ичидаги металл буюмлар, суяк ва тупроқлардан намуналар олдик. Келгусида Кембриж университети лабораторияларида тўлиқ тадқиқотлар давом этади», — деди экспедиция раҳбари.


Сўнгги хабарлар