Қозоғистондаги иссиқлик ва энергия марказлари 2-3 йил ичида тўлиқ янгиланади

None
ASTANA. Kazinform - Яқин 2-3 йил ичида Қозоғистондаги иссиқлик ва энергия марказлари тармоғи янгиланади. Бу ҳақда Бош вазир Алихан Смаилов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳозирда иссиқлик электр марказлари эгалари билан биргаликда сармоявий ва реконструкция ишларини олиб бормоқдамиз. Бугунги кунда лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилмоқда. Улар орасида Екибастуз шаҳридаги иссиқлик электр маркази ҳам бор. Бу йўналишда ишлар олиб борилмоқда, бу вақт талаб этади, вазият назорат остида. Яқин 2-3 йил ичида Екибастуз иссиқлик электр станциясининг бутун тармоғини янгилашимиз керак. Бу ишлар нафақат Екибастузда, балки бошқа шаҳарларда ҳам амалга оширилади», — деди Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишидан кейин ўтказилган матбуот анжуманида.

Унга кўра, ИЭМ фаолиятини янгилаш ишлари «Инвестиция учун тарифларни алмаштириш» дастури доирасида ҳамда марказ эгалари билан ҳамкорликда амалга оширилади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу

Сўнгги хабарлар
telegram