Қозоғистондаги иккита ОТМ Осиёнинг энг яхши университетлари Топ-100 талигига кирди

ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазири Саясат Нурбек QS Quacquarelli Symonds компанияси асосчиси Нунцио Квакварелли билан учрашди. Йиғилишда олий таълим муассасалари ректорлари ҳам иштирок этди. Улар Қозоғистон олий ўқув муассасаларининг глобал рақобатбардошлигини ошириш масалаларини муҳокама қилди, дея хабар беради Кazinform вазирлик матбуот хизматига таяниб.
None

ҚОЗОҒИСТОНДАГИ ИККИ ОТМ ОСИЁДАГИ ЭНГ ЯХШИ УНИВЕРСИТЕТЛАРНИНГ ТОП – 100 ТАЛИГИГА КИРДИ

Л.Н. Гумилёв номидаги ЕМУда QS Quacquarelli Symonds асосчиси Нунцио Квакварелли тақдимот ўтказди. Унинг сўзларига кўра, Қозоғистон Осиё университетлари рейтингининг янги нашрида ажойиб натижаларни кўрсатмоқда.

Қозоғистоннинг иккита университети Осиёдаги энг яхши 100 та университет қаторига кирди, жумладан, Ал-Форобий номидаги Қозоғистон Миллий университети Осиёнинг энг яхши 50 та университетлари рўйхатига кириб, 44-ўринни эгаллади. Л.Н Гумилёв номидаги ЕМУ 96-ўринда жойлашган. Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасида рейтингда Қозоғистон энг кенг вакилликка эга: Осиёнинг энг яхши университетлари рўйхатига мамлакатдаги 32 та университет киритилган.

Марказий Осиёдаги энг яхши учта университет фақатгина Қозоғистон университетлари бўлиб, улар халқаро эътирофга оид кўрсаткичлар бўйича ҳам энг юқори ўринларни эгаллаб турибди. Ал-Форобий номидаги ҚазМУ Марказий Осиё минтақасидаги иш берувчилар орасида энг юқори академик обрў ва нуфузга эга, ундан кейинги ўринларда Л.Н. Гумилёв ва Satbaev университети.

«Бу натижалар Қозоғистон олий таълимининг халқаро эътирофи ортиб бораётганидан далолат беради. Жаҳон рейтингида кўтарилиш Қозоғистон таълим сифати ва университетларнинг юксак мавқеи яхшиланганининг яққол тасдиғидир. Бу олий ўқув муассасаларимизнинг халқаро майдонда рақобатбардошлиги юқори эканидан далолатдир», — деди вазир.

Вазир Саясат Нурбек меҳмонга ташриф учун миннатдорчилик билдириб, Қозоғистон университетлари QS рейтингида янги чўққиларни забт этиш учун такомиллашишни давом эттиришини таъкидлади.


Сўнгги хабарлар