Қозоғистондаги энг йирик иссиқхона мажмуаси Чимкентда қурилади

Қозоғистондаги энг йирик иссиқхона мажмуаси Чимкентда қурилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизмати

17 ноябрь куни Астана шаҳрида бўлиб ўтган Глобал инвестициялар бўйича VI Қозоғистон давра суҳбати йиғилиши доирасида ўзаро ҳамкорлик бўйича муҳим меморандумлар имзоланди, деб хабар беради Кazinform агентлиги Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизматига таяниб.

Тадбирда жаҳон бизнес ва молия сектори вакиллари ҳамда Қозоғистон Республикаси Бош вазири Алихан Смаилов иштирок этди.

Чимкент шаҳар ҳокимлиги номидан шаҳар ҳокими ўринбосари Айдин Каримов икки хорижий компания билан умумий қиймати 662 миллион АҚШ долларига тенг меморандум имзолади.

Қозоғистондаги энг йирик иссиқхона мажмуаси Чимкентда қурилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизмати

Биринчисига кўра, Туркиянинг йирик «Alarko Holding» компанияси шаҳар ҳудудида янги форматдаги иссиқхона мажмуасини қуради. 650 миллион АҚШ доллари миқдорида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаси босқичма-босқич жами 500 гектар майдонда 5 минг янги иш ўрни яратиш, янги технологияларни жорий этиш орқали озиқ-овқат хавфсизлиги ва иссиқхона бизнесини ривожлантиришга кўмак беради.

Иккинчисига кўра, Туркиянинг «IŞIKLAR PACKAGING Ltd» компанияси «крафт-ролл» қоғоз ишлаб чиқарадиган завод қуради. Лойиҳа қиймати 12 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Ҳар иккала лойиҳа ҳам минтақавий барқарор ўсишни таъминлаш, инвестицияларни жалб этиш, шаҳар иқтисодиётини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Қозоғистондаги энг йирик иссиқхона мажмуаси Чимкентда қурилади
Фото: Чимкент шаҳар ҳокими матбуот хизмати

 

Сўнгги хабарлар
telegram