Қозоғистондаги “энг бой” пенсионер ойига 707 326 тенге олади

Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди
Фото: Kazinform

ASTANA. Kazinform - 2024 йил 1 январь ҳолатига Ягона жамғариб бориладиган пенсия фонди омонатчиларининг ҳисобварақларида 17,9 триллион тенгега тенг пенсия жамғармалари шакллантирилди. 2023 йилда жамғармалар миқдори 3,2 триллион тенгега ошди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондига таяниб.

Пенсия жамғармаларининг ўсишига нафақат омонатчиларнинг пенсия бадаллари, балки 2023 йилда қарийб 1,6 триллион тенгени ташкил этган соф инвестиция даромадлари ҳисобига ҳам эришилди, бу ўтган йилги кўрсаткичдан 685,4 миллиард тенгега ёки 77,7 фоизга кўпдир.

Пенсия ёшига етганлиги муносабати билан жадвал бўйича Ягона жамғариб бориладиган пенсия фондидан олинадиган ўртача ойлик тўлов миқдори 32 202 тенгени, ойлик тўловнинг максимал миқдори эса 742 692 тенгени ташкил этди.

Сўнгги хабарлар