Қозоғистондаги барча қишлоқлар 2025 йилда тўлиқ ичимлик суви билан таъминланади

Қурилиш ва уй-жой коммунал масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Азимбек Налибаев йиғилишни бошқариб, масъул муассасалар ва маҳаллий ижро ҳокимияти органлари вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда таъкидланганидек, Қозоғистондаги 4 минг 764 та қишлоқ аҳоли пунктини сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ишлари ниҳоясига етказилди. Қолган 1533 та қишлоқнинг 496 тасида марказлаштирилган сув таъминоти қурилиши режалаштирилган бўлса, маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан 1037 та аҳоли сийрак аҳоли пунктларида комплекс блокли модуллар ўрнатилади.
Умуман олганда, 2025 йилга бориб бутун мамлакат бўйлаб сифатли ичимлик суви билан таъминлашни 100 фоизга етказиш режалаштирилган. Бу «Кучли ҳудудлар – мамлакат тараққиётининг драйвери» миллий лойиҳаси доирасида амалга оширилади.
«Ўтган йил якунларига кўра, мамлакатимизда сув таъминоти хизматларидан фойдаланиш 96 фоизни ташкил этди. Уларнинг 98 фоизи шаҳарларда, 93 фоизи қишлоқ аҳоли пунктларида. Айни пайтда Атирау, Шимолий Қозоғистон шаҳарлари, Қизилўрда ва Манғистау вилоятлари аҳолиси 100 фоиз сифатли ичимлик суви билан таъминланган», - деди қўмита раиси ўринбосари А.Налибаев.
Унга кўра, келгусида сув таъминоти кўрсаткичлари паст бўлган ҳудудларга устувор аҳамият қаратиб, тегишли маблағлар ажратилади. Улар орасида Қостанай, Шимолий Қозоғистон ва Жамбил вилоятларида қишлоқ аҳоли пунктлари бор.
Фото: webben7.se