Қозоғистондаги 16 та санаторий сув тошқинларидан жабрланганларни бепул қабул қилади

Санаторий
Фото: Kazinform / Ақерке Дауренбекқизи

ASTANА. Кazinform - Курортология ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти сув тошқинларидан жабрланганлар учун бепул санаторийлар ажратди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Айгерим Оразалиева маълум қилди.

“Соғлиқни сақлаш вазирлиги сув тошқинларидан жабрланганларга ёрдам ташкил этишда давом этмоқда. Курортология ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти иштирокида жабрланганларни бепул қабул қиладиган 16 та санаторий-курорт ташкилоти аниқланди”, — деди маърузачи Республика ахборот штабида ўтказилган брифингда.

Маърузачининг сўзларига кўра, ушбу муассасалар бир вақтнинг ўзида 190 кишини қабул қила олади, реабилитайия курси 10 кундан 14 кунгача давом этади. Бу эса жабрланганларни имкон қадар санаторийларда даволаш билан қамраб олиш имконини беради.

Бепул санаторийларнинг 12 таси Туркистон вилоятида жойлашган. Шунингдек, Бурабай, Семей, Алмати ва Ақтўбе вилоятларининг Алға қишлоғидаги санаторийлар сув тошқинларидан жабрланганларни қабул қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Курортология ва тиббий реабилитация илмий-тадқиқот институти маҳаллий ижро ҳокимияти органларига зудлик билан санаторийларга жойлаштирилиши зарур бўлган шахслар рўйхатини тақдим этиш зарурлигини таъкидламоқда.

Сўнгги хабарлар